avatar
Куч
0.00
Рейтинг
+3.40

Замондош

Мақолалар

Yangi alifbodagi “dum” va “shapka”lardan voz kechish lozim


Anchadan beri olimlarimiz tomonidan yangi alifboga o’tish masalasi paysalga solib kelinmoqda. Bu albatta achinarli hol. To’g’risi bularning bari bahona. Biz imkon qadar tezroq yangi alifboga o’tishimiz shart. Buning uchun bizda yetarlicha baza bor. Jadid bobolarimiz qo’llagan alifbodan unumli foydalanishimiz

“Мўъжизакор” дорилар рекламасидан ким манфаатдор?

Оз Овоз
Жамият
Ҳар куни телеканалларимизда зўр бериб тарғиб қилинаётганига қараганда “мўъжизакор” дорилар рекламаси орқасидан кимлардир мўмайгина пул топмоқда. Уларга нисбатан ичимиз қоралик қилаётгани йўқ, аксинча ғашимиз келаяпти, холос. Бугун юртимизда тадбиркорликка кенг йўл очилди. Бироқ, бўлар-бўлмас нарсаларни томошабинга тиқиштириш инсофданми?

Ўзбек санъаткорлари орасида тобора урфга кириб бораётган “янги” жанрдан ранжидим

номли блог muhammadzafar
Аслида, бу жанрни янги деб ҳам бўлмайди. Ўтган асрда яшаган санъаткорларимиз халқлар дўстлиги мавзусида куй-қўшиқлар айтганини биламиз. Лекин улар бундай қўшиқларни доимий эмас, балки бирор тадбир, халқаро фестиваль ва концертлар учун махсус куйлашган. Эҳтимол, ўша пайтдаги мафкура шуни талаб қилгандир. Бироқ, ҳозирги санъаткорларимиз ҳар куни

Бизнинг ЎзА - ўзгаришга шошмайди-да...

номли блог muhammadzafar
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ўзининг расмий тили ва шаблонига эгалиги ҳеч кимга сир эмас. Сўнгги пайтларда агентлик тарқатаётган ахборотлар анча юмшагани, шу чоққача барча босма нашрлар учун эталон ҳисобланган “ЎзА” стили секин-асталик билан бўлса-да, йўқолиб бораётгани қувонарли ҳол. Буни агентлик сайтига кирган инсон дарров

Мақом – халқимизнинг бебаҳо бойлиги

номли блог muhammadzafar
Буни англаш учун тингловчига ортиқча ақл-заковатнинг кераги йўқ, назаримда. Мақомни ҳар бир инсон дилдан, жон қулоғи билан тинглаши лозим. Халқимизнинг бебаҳо бойлиги бўлмиш мақом шунчаки ашула эмас. Унинг инсон камолотида тутган ўрни беқиёс. Мақом инсонни тарбиялайди, ҳаёт ҳақиқатларидан воқиф этади. Ундаги дарду нолаларни тинглар экансиз, халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагига бўлган ишончни туйиш мумкин.

Ҳар ким ўз ишини билиб-билиб қилса-да...

номли блог muhammadzafar
Юртимизда электр, газ ва сув таъминотида ҳали ҳам камчиликлар мавжудлиги сир эмас. Айниқса, аҳолига ўз вақтида хизмат кўрсатиш, юзага келган муаммоларни жойида ҳал этилмаслиги ташвишланарли ҳол. Мазкур соҳа вакиллари ўз ишини яхши билмайди ёки ўзини билмасликка солади.

Хориж киноси рекламага муҳтож эмас

номли блог muhammadzafar
Ҳар куни телевизорда чет эл фильмлари-ю сериаллар намойиш этилади. Бироқ, ўзбек томошабини учун ажнабий фильмлар нима беради? Нега миллий телеканалларимиз бундай фильмларни керагидан ортиқ намойиш қилади. Бу очиқдан-очиқ хориж киносини реклама қилишга кирмайдими? 

Фақир киши панадами?

номли блог muhammadzafar
Миллий маданиятимизнинг кўзга кўринган намояндалари, атоқли шоир ва адибларимиз, театр, кино, мусиқа санъати соҳасининг таниқли ҳамда ёш вакиллари, санъатшунос олимлар, журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда давлатимиз раҳбари жуда муҳим масалаларни ўртага ташлади. Президентимиз бу сафар ҳам халқнинг ичидаги дардини тўкиб сочди. Аслини олганда, у

Томошабин “Ёшлар” телеканалидан нималарни кутаяпти?

номли блог muhammadzafar
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ЁИҲ қурултойида сўзлаган нутқи ташкилотнинг кейинги тақдири, қолаверса, мамлакат ёшларининг келажагини белгилаб берди. “Камолот” негизида янгидан ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлари иттифоқи эндиликда зиёли ёшлар қатори уюшмаган ёшларни ҳам ўз сафига қўшиши, уларга қўлдан келганча мадад бўлиши алоҳида таъкидланди. Албатта, иттифоқнинг бу борада амалга ошириши лозим бўлган ишлари ҳали жуда кўп. Ёшлар масаласи бир-икки кунда ҳал бўладиган иш эмас. Бу иш жиддийлик, сабру тоқат ва ақл билан ёндашишни талаб этади. Чунки ҳар бир ёш ортида шахс, инсон тақдири ётибди. Шундай экан, ёшлар ҳаётини чуқурроқ ўрганиш, уларнинг ичига кириб бориш зарур. Буни оммавий ахборот воситаларисиз амалга оширишнинг ўзи амримаҳол. Шу маънода, ёшлар ҳаётини

Ҳаракатда баракат

номли блог muhammadzafar
Ким ҳам тўкин яшашни истамайди, дейсиз. Ҳамма истайди. Улар орасида сиз, рафиқангиз, ака-укаларингиз, опа-сингилларингиз ва ҳатто, ёши бир жойга бориб қолган ота-онангиз ҳам бор. Ҳозир кўпчиликнинг дарду фикри кўпроқ пул топишда. Бойишнинг тезкор йўлларини қидириб, ўзимизни ўққа-чўққа урамиз. Бола-чақа ва рўзғор ташвишлари бизни етти ухлаб тушимизга кирмаган ишларни қилишга-да ундайди. Тирикчиликнинг айби йўқ, албатта. Бироқ, сизу биз истаган тўкин ҳаётга эришиш учун нон пули-ю, мардикорлик орқасидан топилган 3-4 сўмнинг ўзи камлик қилади. Умри қора меҳнат билан ўтганларнинг кўпини кўрганмиз. Сизнингча, уларнинг ҳаммаси ҳам тўкин ҳаётга эриша олдими? Йўқ. Агар шундай бўлганида ушбу мақолани ёзишга ҳожат бўлмас эди.

24 соат янгилик эшитишга тайёр туринг!

Юртимизда тамомила янгича кўриниш ва форматдаги янгиликлар телеканали тез орада эфир юзини кўради. “O‘zbekiston-24” ахборот-таҳлилий телеканали юртимиз ва хорижда юз бераётган воқеа-ҳодисалардан ўзбек томошабинини тезкорлик билан воқиф этишни мақсад қилган. Янги канал “Диёр” ва “Тошкент” радиоканали негизида фаолиятини бошлайди. Ҳозирда “O‘zbekiston-24” радиоканалининг эшиттиришлари синов тариқасида эфирга узатилмоқда. Кеча пойтахтимиздаги Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги анжуманида телерадиоканал дастурлари, унинг мақсад ва моҳияти, амалга оширилиши кутилаётган истиқболдаги режалари хусусида сўз борди. Анжуман “Ўзбекистон” телеканалининг кечки дастурларида ҳам намойиш этилди. Уни кўрган юзлаб томошабинлар қатори

Бандлик: 40 ёшлиларга нега талаб йўқ?

номли блог muhammadzafar
Бугун бандлик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент Мирзиёев бу борада бир қатор қарорлар берди. Шунга қарамай, соҳада кўзга кўринарли силжишлар сезилмаётгандек.
Айниқса, бандликка кўмаклашиш марказларининг фаолияти бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермайди. Марказ ходимларининг аксарияти ўз ишини билмайди ёки ўзини билмасликка олади. Улар учун ажратилган бино ва хоналар хароб аҳволда. Очиғи, одам боласи бу ернинг остонасини ҳатлаб ўтгиси келмайди. Бандлик билан боғлиқ масалага пойтахтнинг Сергели тумани бандликка кўмаклашиш маркази мисолида ойдинлик киритсам.

Энг зерикали вақт

номли блог muhammadzafar
Миллий телеканалларнинг кун сайин кўпайиб бораётгани яхши, албатта. Бироқ, томошабин учун сондан кўра сифат муҳимроқ. Ҳақиқий томошабин телевидениедан фақат сериалу фильмлар кутмайди. Ҳурматли телеижодкорлар, бугунги кун талабига мос янги ва қизиқарли кўрсатувлар тайёрлайдиган вақт келмадимикан?